“НАВРЎЗ” УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ

photo_2020-03-20_15-00-01 photo_2020-03-20_15-00-12

 

“Наврўз” азал-азалдан нафақат қиш кетиб, баҳор келиши, деҳқончилик мавсуми бошланиши байрами, сайиллар, балки – ҳашарлар, мурувват ва меҳр-оқибат кўрсатиш байрами билан ҳам умумхалқ байрамидир. Халқ депутатлари  Навоий вилоят Кенгашига Кармана туманидан сайланган, “Навоий ИЭС” АЖ Бош директори Қаҳрамон Ғаниев “Наврўз” байрами муносабати билан Нурота туманида жойлашган Мурувват уйига ташриф буюриб, ушбу муассасадаги ногиронлиги мавжуд, эҳтиёжманд ва эл меҳрига ташна ҳамюртларимиз аҳволидан хабар олди, улардан ҳол сўради., Ташриф давомида депутатга ҳамроҳлик қилган, нафақат вилоятимизда, билки республикамизда ҳам таниқли уламоларимиздан Насриддин Эшон ҳам ушбу байрам билан йиғилганларни табриклаб, одамийлик, саховатпешалик – халқимизга, ислом динимизга хос сифатлар эканлигини таъкидлади ҳамда мурувват уйидагилар номидан Қаҳрамон Ғаниевга ташрифи, кўнгил сўраб келганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Шундай меҳри дарё, кўнгли ва қўли очиқ саховатпеша ҳамюртларимиз кўп бўлсин!

Шунингдек, Қаҳрамон Ғаниев раҳбарлик қилиб келаётган “Навоий ИЭС” АЖ  меҳнат жамоаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Кармана туманининг Хўжа Хусрав ҳамда Янги Ариқ маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ  ҳамюртларимиз, корхонанинг нафақадаги ҳамда бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-ходимлари ва уларнинг оилаларига ҳам, жами 150 нафар ҳамюртларимизга озиқ-овқатлар жамланмаси тақдим этилди.

Истам Сувонов

“Навоий ИЭС” АЖ Ходимлар бўлими бошлиғи

photo_2020-03-20_14-59-55 photo_2020-03-20_15-00-18

Комментарии закрыты