Узбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2018 йилдаги ПҚ-3465-сонли қарорига асосан “650 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмасини қуриш ҳисобига “Навоий ИЭС” АЖни кенгайтириш инвестицион лойиҳа”си амалга оширилиши буйича Япония давлатининг “JICA” агентлиги ходимлари томонидан станцияга ташрифи ташкиллаштирилиб , лойиҳани амалга ошириш истиқболларини ўрганиш учун маълумотлар тўпланган булиб , курилиш учун ажратилиши лозим бўлган ерларни танлаш ишларини бажарилиши

20190918_141405

К У Н     Т А Р Т И Б И Д А Г И     М А С А Л А   :

 

  1. “650 МВт. Буғ-газ қурилмаси қурилиши ҳисобига  Навоий ИЭСни кенгайтириш         

 тўғрисида”ги Инвестицион лойиҳасини ижроси.

  1. “JICA” Агентлиги  мутаҳассисларини лойиҳа бўйича олиб борган тадқиқот     

ишларининг натижалари ва ер танлаш ишлари  .

  1. Келтирилган зарарни коплаш турлари тугрисидаги “Матрица компенсация

туловлари”ни тулаш тартиби ва ЗВОС лойихаси.

  1. Интернет сайтларида берилиб бориладигон маълумотлар тугрисида савол ва

жавоблар.

  1. Турли хилдаги ер-жой масалалари юзасидан савол жавоблар.

 

Йиғилишни “Навоий ИЭС” АЖ бош директори Қ.Х.Ганиев  очиқ деб эълон қилиб,  йиғилишда иштирок этувчилар билан таништириб , кун тартибидаги масалани укиб эшиттирди.

Биринчи савол юзасидан “Навоий ИЭС” АЖ бош директори Қ.Х.Ганиев сузини давом эттириб Узбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2018 йилдаги ПҚ-3465-сонли  қарорига асосан “650 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмасини  қуриш ҳисобига “Навоий ИЭС” АЖни кенгайтириш инвестицион лойиҳа”си амалга оширилиши буйича Япония давлатининг “JICA”  агентлиги ходимлари томонидан станцияга ташрифи ташкиллаштирилиб , лойиҳани амалга ошириш истиқболларини  ўрганиш учун маълумотлар тўпланганлиги , лойихани халкимиз учун накадар долзарблиги тугрисида маълумот бериб , ишлаб чикрилган электр ва иссиклик  энергияси юртимиз иктисодиётини юкори даражаларда кутаришда гигант корхоналарни тулик кувват билан ишлашига имкон яратишини тушинтирди.

Бундан ташкари лойиха амалга ошиши билан 200 дан ортик ишчи ходим иш уринларига эга булишларини айтиб утди.

Иккинчи савол юзасидан “Навоий ИЭС” АЖ бош директори Қ.Х.Ганиев сузини давом эттириб , курилиш учун ажратилиши лозим бўлган ерларни танлаш ишлари тугатилиб, Кармана тумани хокимлиги томонидан карор чикарилиб курилиш учун 14,5 гектар ер майдони ажратилганлигини маълум килди. Бугунги кунда шу майдонда иккита фермер хужалиги ва  “Мичурин дала ховли уюшмаси”га тегишли булган 36-та дала ховлилар тушганлиги тугрисида катнашчиларга маълумот берилди.

Ушбу лойиҳа бўйича дастлабки техниқ иқтисодий асоснома (ПТЭО) ва ЗВОС лойхалари  АЖ “Иссиқликэлектрлойиҳа” институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб,  Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ижобий хулосаси олинганлиги тугрисида маълумотларни такдим этди .

Учунчи савол буйича сузни “ ИЭС” АЖ раисининг биринчи уринбосари  Б.И.Жураевга берилди.

Б.И.Жураев “650 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмасини  қуриш ҳисобига “Навоий ИЭС” АЖни кенгайтириш инвестицион лойиҳа”сини амалга оширилиши буйича Япония давлатининг “JICA”  агентлиги ходимлари билан 25.08.2019 йилдан 31.08.2019 йилга кадар мулокот учрашувлари олиб борилиб ,ЗВОС лойихаси тахлили буйича атроф мухитга таъсири юзасидан келиб чикадигон муаммолар ва кучирилиши лозим булган фермер хужаликлари ва ахолига келтирилган, туланиши лозим булган зарарлар тугрисида музокаралар олиб борилганлиги тугрисида маълумотни берилди.

“JICA”  агентлиги ходимлари ва  Узбекистон Республикаси “ ИЭС” АЖ ходимлари билан бирга “Компенсация туловлари тугрисидаги матрица”ишлаб чикилганлигини маълум килди. Матрица Япония давлати ва Узбекистон Республикаси конунчилигига асосан булиб , Узбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-ва 41-моддаларига хамда Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер участкаларини олиб куйилиши муносабати билан фукароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни коплаш тартиби тугрисида низомни тасдиклаш хакида”ги 97-сонли карорига асосан амалга оширилиши айтиб утилди.Бугунги кунда кайта бохолаш максадида бохоловчилар уртасида ишни бажариш учун тендер эълон килинганлиги айтилди.

Сузни Кармана тумани хокими  Ф.С.Умаров давом эттириб “Компенсация туловлари тугрисидаги матрица” хокимият томонидан урганилиб тасдикланганини маълум килди. Хар битта дала ховли участкаларида яшовчилар уй-жой ва дов -дарахтлар бахловчи томонидан бозор нархларида хисобланиб , келтирилган зарар  “Навоий ИЭС” АЖ томонидан “Халк банки Кармана тумани филиали”да  очилган хисоб ракамига кучириб берилиши тушинтирилди. Ер бериш жараёни шу “Мичурин”дала ховли уюшмасида амалга оширилиб , буш турган дала ховлилари ва сотувга куйилган дала ховлилар хисобига амалга оширилиши тушинтирилди. Берилган компенсация туловлари буйича, сотиладигон дала ховлилардан олишларида ердам бериш “Мичурин” дала ховлилар уюшмаси раиси  Д.С.Кимга топширилди.

Кам таъминланган , бокувчисини йукотган, ёлгиз аёл ва кари кишилар турмиш тарзи урганилиб чикиш хокимият уз зимасига колдирди. Кам таъминланган оилалар аникланганда 2020 йилнинг биринчи чорагида бошлнгич бахоси туланган уйларда ажратишга хоким кафолат берди.

Туртинчи савол юзасидан “Навоий ИЭС” АЖ бош директори Қ.Х.Ганиев сузини давом эттириб интернет оркали ишлай олмайдигон фукароларга ёзма равишда маълумот етказиш ташкиллаштириш таклифини айтди.

Бешинчи савол юзасидан ;Кам таъминланган оила ва кари кишиларга уй-жойларини бузишда ва керакли жойларга олиб боришда теника билан таъминлашни “Навоий ИЭС” АЖ маъмурияти уззимасига олиши келишилди.

 

Йиғилиш баённомаси — юклаб олиш

20190918_140847

 

Комментарии закрыты