ЭЪЛОН

БАХОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорининг 9-бандида янгидан ташкил этиладиган “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг устав капиталини шакиллантириш акциядорлик жамиятларининг устав капиталига қўшилаётган мулкнинг баланс қиймати бўйича амалга оширилиши, кейинчалик мазкур мулкнинг баланс ва бозор қийматлари ўртасидаги тафовут уларнинг устав капиталига киритилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 15.07.2019 йилдаги 580/01-16-сонли хатига, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 18.07.2019 йилдаги ШП-01-01/486-сонли хати (кириш: №19.07.2019й)га ҳамда 22.07.2019 йилдаги 14РМ-сонли баёнининг 1.19-бандига асосан “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг устав капиталига берилган активларни (акция пакети) бахолаш ишлари “Навоий бахо консальт” МЧЖ бахолаш ташкилоти томонидан ўтказилди.

“Навоий ИЭC” АЖ балансидаги мулкларни (активларни) бозор қийматини аниқлаш бўйича “Навоий бахо консальт” МЧЖ бахолаш ташкилоти томонидан тузилган баҳолаш хисоботини экспертиза килиш учун бахоловчи ташкилотлари томонидан тижорат таклифлари қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар олиш билан боғлиқ бўлган барча масалалар учун қуйидаги мазилга мурожаат қилишингиз мумкин. Навоий вилоят Кармана туман “Янги Ариқ” қ.ф.й. “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ. Тел: Комунтатор: (0436) 227-86-80, Факс:  227-86-91

Маъсуллар: Ж.Юсупов 5-04.

 

Электрон почта манзил: info@nies.uz.   Веб-сайти:   www.nies.uz.

Комментарии закрыты