ҲУРМАТЛИ ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР!

“NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2018 йилдаги ““Ўзбекэнерго” АЖ ташкилотлари активларидан самарали фойдаланиш ва молиявий соғломлаштиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 515-сонли қарорига асосан соҳага оид бўлмаган ёрдамчи хўжалигидаги қишлоқ хўжалик объектларини бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади. Очиқ аукцион савдоси “Электрон онлайн – аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали “E-IJRO AUKSION” очиқ электрон аукцион шаклида амалга оширилади.

Аукцион савдолари қуйидаги шартларда амалга оширилади:

  1. Сотилаётган мулкнинг баҳосини 10 йил давомида бўлиб тўлаш имтиёзи асосида сотилиши;
  2. Талабгорнинг бошланғич қиймат (старт) дан ошиб бориш тартибида савдода қатнашиши;
  3. Бўлиб тўлаш муддати давомида объект тўлиқ “Навоий ИЭС” АЖ га нотариал тасдиқланган ҳолда кафил (залог) сифатида туриши;
  4. Обеъкт билан боғлиқ солиқларни бўлиб тўлаш даврида савдо ғолиби тўлаши;
  5. Сотилаётган мулкнинг баҳосининг 10% фоизини шартнома асосида қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар савдо ғолиби томонидан “Навоий ИЭС” АЖ га тўлаб берилиши ва ҳ.

“E-IJRO AUKSION” очиқ электрон аукцион савдоларига қўйилган объектлар тавсифи:

Лот Кўчмас мулкнинг тавсифи (номи, жойлашган манзили) Бошланғич

баҳоси (сўм)

Савдо тури Хабарномалар

чоп этиладиган оммавий

ахборот воситаларининг

номи

Савдо кунларининг сони ва кунларнинг оралиқ муддати
1 Навоий вилоят Кармана туман Талқоқ м.ф.й. худудида (“Қизилқумцемент” АЖнинг профилакторияси орқасида, Зарафшон дарёсидан 150 метр масофада) жойлашган “Чорвачилик комплекси” (Молхона бино иншоотлари жойлашган ва фойдаланувдаги умумий ер майдони 4,5га,  йирик шохли, бокувдаги ва ўстирувда моллар ҳамда асбоб ускуналар) мулкий мажмуа сифатида 5 508 230 000  (беш миллиард беш юз саккиз миллион икки юз уттиз минг) сўм, ҚҚС билан бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион Респбулика “Биржа”, “Халқ сўзи” ва вилоят “Дўстлик байроғи” газеталари

 

“Электрон онлайн – аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали “E-IJRO AUKSION”
2 Навоий вилояти Навбахор туман “Охунбобоев” массиви “Қоровултепа” м.ф.й худудида (Зарафшон дарёсидан 250 метр масофада) жойлашган жами майдони 10,5 га дан иборат “Балиқхона” хўжалиги. (шундан 5,0 га балиқ етиштириш учун ҳовуз, 5,5 га озуқа етиштириш майдони). 2 279 600 000  (икки миллиард икки юз етмиш туккиз миллион олти юз минг) сўм, ҚҚС билан бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион Респбулика “Биржа”, “Халқ сўзи” ва вилоят “Дўстлик байроғи” газеталари

 

“Электрон онлайн – аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали “E-IJRO AUKSION”
3 Навоий вилоят Кармана туман “Янги Ариқ” қ.ф.й. худудида жойлашган “Асаларичилик” хўжалиги (80 та асалари оиласи) 119 800 000  (бир юз ўн туккиз миллион саккиз юз минг) сўм, ҚҚС билан бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион Респбулика “Биржа”, “Халқ сўзи” ва вилоят “Дўстлик байроғи” газеталари

 

“Электрон онлайн – аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали “E-IJRO AUKSION”

 

Қўшимча маълумотлар олиш билан боғлиқ бўлган барча масалалар учун қуйидаги мазилга мурожаат қилишингиз мумкин. Навоий вилоят Кармана туман “Янги Ариқ” қ.ф.й. “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ қишлоқ хўжалиги бўлими. Тел: Комунтатор: (0436) 227-86-80, Факс:  227-86-91

Маъсуллар: Х.Усмонов 2-56, Ж.Юсупов 5-04, 2-00.

 

Электрон почта манзил: info@nies.uz.   Веб-сайти:   www.nies.uz.

Комментарии закрыты