«NAVOIY ISSIQLIKY ELEKTR STANSIYASI» AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Хурматли акциядор! «NAVOIY ISSIQLIKY ELEKTR STANSIYASI» aksiyadorlik jamiyati жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2016 йил 30 июнда соат 11:00 да Навоий  вилояти, Кармана Тумани, “Янги-Ариқ” ҚФЙ манзили бўйича “NAVOIY IES биносида ўтказилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2016 йил 10 июн ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2016 йил 24 июн.

КУН  ТАРТИБИ:

1. Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
2. “NAVOIY IES” АЖ ижроия органи рахбарининг 2015 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши  тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
3. “NAVOIY IES” АЖ нинг 2015 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. 2015 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ташқи Аудиторлари ва Тафтиш комиссияси ҳисоботларини кўриб чиқиш ва ҳулосаларини тасдиқлаш.
5. Ижроия орган рахбари (бош директор)ни хорижий менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида сайлаш.
6. 2015 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
7. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
9. “Навоий IES” АЖда Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
10. Жамият “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
11. Жамият “Ички назорат тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
12. Жамият “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
13. Жамият “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
15. Жамият «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш.
16. Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш.
17. Жамият «Ижроия органи тўғрисида»ги янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш.
18. Жамият «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш.
19. Жамият «Ижроия органи аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «NAVOIY IES » aksiyadorlik jamiyatiга душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

«NAVOIY IES»  aksiyadorlik jamiyati жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Навоий  вилояти, Кармана Тумани, “Янги-Ариқ” ҚФЙ, info@nies.uz

Батафсил маълумот учун алоқа телефони: +99893-950-07-72.

 

 

«NAVOIY IES” Кузатув кенгаши

 

Комментарии закрыты