BO`SH ISH O’RINLARI


“Навоий ИЭС” АЖга ишга қабул қилинувчи номзодларни танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом “Навоий ИЭС” АЖга (бундан буён матнда Корхона деб юритилади) ишга қабул қилинувчи номзодларни танловдан ўтказиш тартибини белгилайди.
  2. Танлов қонун ҳужжатларига мувофиқ, номзодларнинг Корхонадаги бўш иш ўринларига мос мутахассислик бўйича вазифа ва функцияларини бажаришга лаёқатлигини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
  3. Мазкур Низом талаблари “Навоий ИЭС” АЖнинг номенклатурасига кирувчи ҳамда юридик хизмат ходимлари (Адлия бошқармаси билан келишгандан кейин) назарда тутадиган лавозимларга тайинланадиган номзодларга тадбиқ этилмайди.
  4. Ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин танловни ташкил этиш Ходимлар билан ишлаш бўлим бошлиғи томонидан амалга оширилади.
  5. Ишга қабул қилинувчи номзодларни танлаб олиш Танлов комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) томонидан ўтказилади.

                  Комиссия  Станциянинг Ишлаб  чиқариш бўйича директори раислигида барча тегишли директорлар, бўлим бошлиқлари, доимий имтиҳон Комиссия аъзоларидан таркиб топган бўлиб, ҳолисликни таъминлаш мақсадида танловолди суҳбат ва асосий танловда иштирок этадиган аъзоларнинг аниқ номзоди Ишлаб чиқариш бўйича директори томонидан белгиланади. Зарурат бўлганида Комиссияга цех бошлиқлари Комиссия Раисининг қарори билан қўшилиши мумкин.

  • Ишга қабул қилинувчи номзодлар танлови қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

(тегишли сайтларга белгиланган тартибда жойлаштириш)

  1. босқич – Корхонадаги бўш иш ўрни ва унга номзодлар танланиши бўйича танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;
  2. босқич – номзодларни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва қабул қилиш;
  3.  босқич – Комиссия томонидан номзодлар ўртасида бир ойда  бир маротаба танловолди суҳбат, саволнома ўтказиш; (Танловолди суҳбат,  саволнома асосида сухбат ўтказилиб, номзоднинг билим даражасини аниқлаш)
  4.  босқич – танловолди суҳбат ва саволномадан ўтган шахслар ўртасида асосий танлов ўтказиш ва ғолиб бўлган номзод билан меҳнат шартномасини тузишга оид музокара олиб бориш (номзод билан ўтказилган суҳбат натижаси бўйича суҳбатлашиш варақасини комисия раиси ва аъзолари расмийлаштирилгандан сўнг ижобий қарордан кейин)
  5. босқич – Меҳнат шартномасининг шартларини келишиб олиш.

II- боб. Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин танлов ўтказилишини эълон қилиш

  • Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон матни Корхонанинг расмий веб-сайти ва бошқа сайтларда, шунингдек махсус тармоқларда ҳам жойлаштирилиши мумкин.
  • Бўш иш ўрни юзага келиши билан корхонада Ишлаб чиқариш бўйича директор, режа-иқтисод бўлим бошлиғи, ходимлар билан ишлаш бўлим бошлиғи Корхона Бош директори билан келишган ҳолда, мазкур Низомнинг  1-иловасига мувофиқ шакл бўйича эълон матнини Ахборот хизматига тақдим этади.
  • Ахборот хизмати танлов ўтказиш ҳақидаги эълонни бир иш куни давомида тегишли сайтларга белгиланган тартибда жойлаштиради.

III-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, танловолди суҳбатда иштирок этишга талабгорларни рўйхатга олиш

  1. Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар эълонда назарда тутилган ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин.
  2. Номзодларни рўйхатга олиш Ходимлар бўлими томонидан номзодларни И.Ф.Ш, яшаш жойи, маълумоти ва мутаҳассислиги, қайси ишга талабгор эканлиги, телефон рақамларини олиш йўли билан амалга оширилади. Танлов ўтказиш санаси белгиланганидан сўнг бир кунлик муддатда барча талабгорларга  SMS юбориш орқали хабар қилинади ва агарда талабгор ушбу хабарга асосан танловга кела олмаган бўлса, Корхона жавобгарлик олиб бормайди.
  3. Танловда иштирок этиш учун эълон матнида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита танлов ўтказишдан олдин Комиссия аъзоларига тақдим қилинади.
  4. Қабул қилинган ҳужжатлар асосида Комиссия томонидан номзодни бўш иш ўрнининг малака талаблари мослиги ўрганиб чиқилади.
  5. Ўрганиб чиқиш натижасига қараб танлов олди суҳбатга киритиш киритмаслик масалалари  Комисия томонидан  ҳал қилинади.

IV – боб. Номзодлар билан танловолди суҳбат ўтказиш

  1.   Суҳбат бошлангунга қадар номзоддан соғлиги ҳолати сўралади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар танловга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга навбатдаги танловда иштирок этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
  2. Суҳбатлашиш жараёнида Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир номзодга хохиш истагини билдирган бўш лавозимга тайинланган тақдирда амалга ошириши лозим бўлган вазифаларидан келиб чиқиб саволлар берилади ҳамда назарий билимлари бўйича суҳбат ўтказилиб жавоблари баҳоланади.
  3. Номзод берилган саволларга жавоб бера олмаса ёки Комиссия томонидан берилган жавоблар асосида номзоднинг билим даражасини аниқлашнинг имконияти бўлмаса, комиссия раисининг рухсати билан қўшимча саволлар берилиши мумкин. Қўшимча саволлар олдинги саволларга берилган жавобларни аниқлаштириш мақсадида берилиши ва олдинги саволлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
  4.  Суҳбат натижалари бўйича ҳар бир савол 5 (беш) баллик тизимда баҳоланади. Жами бўлиб 5та саволлар берилади. Жавобларни баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

2 балл                       –          Қониқарсиз жавоб бериш:

3 балл                       –          Қониқарли жавоб бериш;

4 балл                       –          Яхши жавоб бериш;

5 балл                     –          Аъло жавоб бериш.

IELTS – International English Language Testing System – Xalqaro ingliz tilini bilish tizimi бўйича тегишли амалдаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга, ҳужжатлардаги даражага қараб 1 баллдан 3 баллгача қўшимча баҳо берилади.  

  1.  Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар умумлаштирилиб,умумий балл ҳисоблаб чиқарилади.
  2. Комиссия томонидан номзодга қўйилган баллар белгиланган шаклдаги жавоблар варақасида қайд қилинади.
  3. Номзод томонидан 20 ( йигирма) ва ундан юқори умумий балл тўпланганида, иккинчи – асосий танловга ўтказишга тавсия этилади.

             V – боб. Номзодлар ўртасида асосий танловни ўтказиш

  • Танловолди суҳбатдан ўтган  талабгорлар билан асосий танлов танловолди суҳбат ўтказилганидан сўнг 15 кунлик муддат ичида ёки Комиссия раиси белгилаган муддатда ўтказилади.
  • Асосий танловда иштирок этишга келган талабгорлар Комиссия аъзоларига :  –  паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни ;

– меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

 – ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

 – қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади

24. Асосий танловда Комисия аъзолари томонидан ишга кирмоқчи бўлган талабгорга  бўш иш ўрни лавозимида бажариши лозим бўлган мансаб вазифаларидан  келиб чиққан ҳолда тегишли саволлар берилади.

25 Асосий танлов натижалари бўйича ҳар бир савол 5 (беш) баллик тизимда баҳоланади. Жами бўлиб 5та саволлар берилади.

26. Жавобларни баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

2 балл                       –          Қониқарсиз жавоб бериш:

3 балл                       –          Қониқарли жавоб бериш;балл  

4 балл – Яхши жавоб бериш;

5 балл                    –          Аъло жавоб бериш.

IELTS – International English Language Testing System – Xalqaro ingliz tilini bilish tizimi бўйича тегишли амалдаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга, ҳужжатлардаги даражага қараб 1 баллдан 3 баллгача қўшимча баҳо берилади.  

27.Асосий танлов якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар умумлаштирилиб,умумий балл ҳисоблаб чиқарилади.

28.Комиссия томонидан номзодга қўйилган баллар белгиланган шаклдаги жавоблар варақасида қайд қилинади.

29. Номзодлар томонидан 20 ( йигирма) ва ундан юқори умумий балл тўпланганида энг кўп балл тўплаган номзод билан меҳнат шартномаси тузишга тавсия этилади. 

30.Шундан сўнг асосий танловдан ўтган номзод билан меҳнат шартномаси шартларини келишув жараёни бошланади.

31.Меҳнат шартномаси шартлари келишилганидан сўнг меҳнат шартномасини тузиш жараёни расмийлаштирилади.

VI-боб. Якуний қоидалар

32.Танловолди суҳбат ва асосий танлов натижаларидан норози бўлган номзод ўн кун муддат ичида ”Навоий ИЭС” АЖнинг Бош директорига,  “ИЭС” АЖга ёки судга  белгиланган тартибда шикоят билан мурожаат килиши мумкин.

“Навоий ИЭС”  АЖда мавжуд бўлшган бўш иш ўринлари ҳамда ишга қабул қилинадиган номзодлар учун қўйилган талаблар ҳақида маълумот

“”Навоий ИЭС” АЖ Халкаро  молия бўйича мутаҳассис (Ҳисоботларни халқаро стандартлари бўйича хисобчи)  3та бўш иш ўрни мавжуд эканлигини билдиради ва ушбу лавозимларда ишлашга талабгорлар бўлганлар  ўртасида танлов ўтказилишини билдиради.

НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР :

-Олий иктисодий маълумотлилик

-Молия/ бухгалтерия сохасида камида 2 йил иш тажрибаси

-Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ва Молиявий ҳисоботнинг     халқаро стандартлари (МҲХС) ни яхши билиш.

-DipIFR дипломи ва шунга ухшаш диплом.

 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжат

 Ёхуд

 “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”,  “Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” ва “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)” сертификатларидан  бирига эга бўлиш .

  -Word, Excel, 1 C Бухгалтерия 8.3. ларни мукаммал билиш.

Инглиз (ўрта даражадан паст бўлмаган), рус ва ўзбек тиллларини билиш.

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ

Танловда иштирок этишга истак билдирган номзодларнинг ҳужжатлари  2021 йилни 10 апрел кунидан 2021 йилни 20 май кунига қадар  info@nies.uz электрон манзили орқали ёки Навоий вилояти, Кармана тумани, Катта мачит МФЙда жойлашган Бошқарув биносида қабул қилинади.

ТАНЛОВ ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ :

Номзодлар ва уларнинг ҳужжатларини  бўш вакант лавозимларга қўйиладиган талабларига мувофиқлигини ўрганиш 15 кун;

Тест синовларини ўтказиш

“Навоий ИЭС” АЖ ва юқори турувчи “ИЭС” АЖда суҳбат. 

Comments are closed