Пандемия даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларнинг иш билан таъминланиши қўллаб-қувватлаш мақсадида “Навоий ИЭС” АЖда қобул комиссияси томонидан олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчиларини суҳбат асосида ишга қабул қилиш йўлга қўйилди.

Бундан кўзланган мақсад – битирувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”нинг мантиқий давоми сифатида станция ишчи ходимлари сафини ёш малакали кадрлар ҳисобидан кенгайтиришни ўзида намоён этади.

Станцияда ёш кадрларнинг фаоллигини кучайтириш, ёши улуғ ходимлар билан “Устоз-шогирд” анъаналари асосида улардаги билим ва кўникмаларни шакллантириш бевосита ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Коронавирус пандемияси даврида ўтган ойлар мобайнида аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида станция томонидан 20 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди. Уларнинг аксарият қисмини ёшлар ташкил этиши ҳукуматимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор намунаси бўлгани ҳолда, “Ёшларга оид Давлат Дастури” ва Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш ташаббус ижросининг станцияда таъминланишини кўзда тутади.
“Навоий ИЭС”
Матбуот хизмати