Малакали ёш кадрлар мактабини яратиш бўйича Навоий тажрибаси

Бугунги кунда Ўзбекистон энергетика тизими дунё стандартларига мос равишда замонавий технологиялар билан кун сари бойимокда. Жумладан, “Навоий ИЭС” АЖ таркибида сўнгги йиллларда янгидан қурилиб, ишга туширилган 478 МВт ва 450МВтли БГҚлари, 220 кВ очиқ тақсимлаш қурулмалари реконструкцияси лойиҳаси доирасида замонавий технологиялар ўрнатилди ва уларни сафи кенгайтирилди.

Замон билан ҳамнафас бўлиш, замонавий қурулмаларни эксплуатация қилиш соҳа мутахассисларидан замонавий билим ва кўникмаларни, компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланишни тақозо этади. Жумладан, янги стандартлар тамойилида бажарилган технологик чизмаларни ўзлаштириш, қолаверса ТИҚ (техник ишлаб чиқариш қоидалари) талабларини бажариш мақсадида, уларни ишчи чизмаларини яратиш “Auto CAD” дастурларини мукаммал эгалламасдан амалга оширилиши мушкул.

Ушбу масалаларни техник ечимини ҳал этиш мақсадида, станциянинг электр цехида чизмаларни “AutoCAD” дастурида  янги стандартларда тайёрлаш ва кўпайтириш мақсадида  ЭТЛнинг ёш, иқтидорли мутахассислари томонидан дастурларни ўзлаштиришга жамоавий киришилди. “AutoCAD” дастури орқали ишчи-технологик чизмаларни тайёрлаш-бу жараёнга қўйилган дастлабки қадам. Пировардидаги натижа, рақамли технолгияларни, микропроцессорли терминалларни мукаммал ўзлаштиришга қаратилган. 

Мазкур дастурларни ўзлаштириш, нафақат компьютер саводхонлигини оширишга, қолаверса ёш мутахасисларни мураккаб терминалларни ишлаш тамойиллари билан “бир тилда” гаплашишларига замин яратади. Бунда Ҳаётжон Ражабов сингари ёш кадрларимизнинг бевосита кўмаклари жамоамиздаги барча ёшларда ўз касбининг етук мутахассислари бўлиш иштиёқининг ошишига хизмат қилади деган умиддаман,- дея таъкидлади станция Электротехника лабораторияси бошлиғи Ҳамдам Эшев.

Жавоҳир Ҳазратов,
“Навоий ИЭС” АЖ Матбуот хизмати

Comments are closed