ҲУРМАТЛИ ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР!

“NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2018 йилдаги ““Ўзбекэнерго” АЖ ташкилотлари активларидан самарали фойдаланиш ва молиявий соғломлаштиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 515-сонли қарорига асосан соҳага оид бўлмаган ёрдамчи хўжалигидаги қишлоқ хўжалик объектларини бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади. Очиқ аукцион савдоси “Электрон онлайн – аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК орқали “E-IJRO AUKSION” очиқ электрон аукцион шаклида амалга оширилади. Аукцион ўтказиш вақти 10.03.2020 йил.

“E-IJRO AUKSION” очиқ электрон аукцион савдоларига қўйилган объектлар тавсифи:

Лот Кўчмас мулкнинг тавсифи (номи, жойлашган манзили) Бошланғичбаҳоси (сўм) Савдо тури Аукцион савдолари қуйидаги шартларда амалга оширилади Объектларни сотиб олиш тўловини бўлиб тўлаш муддати
1 Навоий вилояти Навбахор туман “Охунбобоев” массиви “Қоровултепа” м.ф.й худудида (Зарафшон дарёсидан 250 метр масофада) жойлашган жами майдони 10,5 га дан иборат “Балиқхона” хўжалиги. (шундан 5,0 га балиқ етиштириш учун ҳовуз, 5,5 га озуқа етиштириш майдони). 2 184 698 865  (икки миллиард бир юз саксон тўрт миллион олти юз тўқсон саккиз минг саккиз юз олтмиш беш) сўм, ҚҚС билан бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион
  1. Сотилаётган мулкнинг баҳосини бўлиб тўлаш имтиёзи асосида сотилиши;
  2. Талабгорнинг бошланғич қиймат (старт) дан ошиб бориш тартибида савдода қатнашиши;
  3. “Объект” қиймати “Сотиб” олувчи томонидан тўлиқ тўлаб берилгунига қадар “Сотувчи”га  нотариал тасдиқланган ҳолда гаров (залог) сифатида куйилиши;
  4. “Объект” қиймати Сотиб олувчи томонидан тўлиқ тўлаб берилгунига қадар Сотувчи фойдасига суғурта қилиниши;
  5. Сотилаётган мулк баҳосининг 10% фоизини шартнома асосида қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар савдо ғолиби томонидан “Навоий ИЭС” АЖ га тўлаб берилиши ва ҳ.
5 йил
2 Навоий вилоят Кармана туман “Янги Ариқ” қ.ф.й. худудида жойлашган “Асаларичилик” хўжалиги (80 та асалари оиласи) 115 434 510 (бир юз ўн беш миллион тўрт юз ўттиз тўрт минг беш юз ўн) сўм, ҚҚС билан бошланғич бахоси босқичма – босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион 2 йил

Қўшимча маълумотлар олиш билан боғлиқ бўлган барча масалалар учун қуйидаги мазилга мурожаат қилишингиз мумкин. Навоий вилоят Кармана туман “Янги Ариқ” қ.ф.й. “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ қишлоқ хўжалиги бўлими. Тел: Комутатор: (0436) 227-86-80, Факс:  227-86-91

Масъуллар: Ж.Юсупов 5-04

Электрон почта манзил: info@nies.uz.   Веб-сайти:   www.nies.uz.

Comments are closed