Тендерда қатнашиш учун таклифнома

Сана: 26 феврал, 2021й.

Заём келишуви №: UZBP16

ЙЎЛ №:NAVOICCGT-3 IFB

Идентификацион №:NAVOI CCGT-3

1.     Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлигидан (ЖАЙКA) “Навоий ИЭСни модернизация қилиш (2-босқич)” лойиҳаси харажатларини қоплаш учун кредит олди. Ушбу кредит маблағларининг бир қисми “600 МВт дан ортиқ қувватга эга БГҚ қурилиши, ташқи электр узатиш мосламалари ва Навоий ИЭСда электр узатиш линиялари” Шартномаси бўйича тегишли тўловлар учун сарфланиши кўзда тутилган.

2.     Тендер савдолари амалдаги Япониянинг «Ривожланиш учун расмий ёрдам» (ОДA) кредитларини сотиб олиш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади ва Кредит шартномасида белгиланган ҳуқуққа эга бўлган барча иштирокчилар учун очиқ бўлади.

3.     “Навоий ИЭС” AЖ ваколатли иштирокчиларни “600 МВт дан ортиқ қувватга эга БГҚ қурилиши, ташқи электр узатиш мосламалари ва электр узатиш линиялари” ни (“Ишлар”) лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва якунлаш учун муҳрланган «Тендер таклифлари» асосида таклиф қилади. Халқаро рақобатбардош савдолар ЖАЙКAнинг “Бир босқичли савдоларни ўтказиш тартиби” га мувофиқ ўтказилади.

4.     Манфаатдор бўлган Тендер иштирокчилари қўшимча маълумотларни ва Тендер ҳужжатларини қуйидаги манзил бўйича Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг (ЛАОГ) офисида кўришлари мумкин.

5.     Тендер ҳужжатларининг тўлиқ тўплами манфаатдор иштирокчилар томонидан қуйидаги манзилга ёзма ариза юборилгандан ва қайтариб берилмайдиган олти юз (600) AҚШ доллари миқдорида сотиб олиниши ва кўриб чиқилиши мумкин.

6.     Тижорат таклифлари 2021 йил 31-май соат 15:00 дан кечиктирмай қуйидаги манзилга етказилиши керак. (Тошкент вақти билан)  ва унга 15 миллион AҚШ доллари (15 000 000) миқдоридаги таклифлар кафолати илова қилиниши керак.

7.     Тендер таклифлари 2021 йил 31 май куни соат 15:00 да (Тошкент вақти билан) Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 23-уй, 1-қават, конференц-залда иштирок этишга қарор қилган иштирокчилар вакиллари иштирокида очилади.

«Навоий ИЭСни модернизация қилиш» (фаза 2) ЛАОГ

ЛАОГ раҳбари –Искандар Хашимов

100097, Узбекистон, Ташкент ш, Бунёдкор кўчаси, 23,. 811 хона.

Телефон: +998 91 1371513

Электрон манзил: p16@tpp.uz

Comments are closed